112 ko'rilgan
❗️АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАНЛАРНИНГ ФАРЗАНДЛАРИГА...

✅ “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг вояга етмаган (қарамоғида I гуруҳ ногиронлиги бўлган фарзандларининг ёшидан қатъи назар) фарзандларига даволаш, дори воситаларини олиб бериш ёки мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун маблағ зарур бўлган ҳолатларда, туман ёки шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва сектор раҳбари хулосалари билан тиббий муолажа харажатлари тўлаб берилади.

❗️Дори-дармон олиб бериш учун БҲМнинг 20 бараваригача (6,8 млн сўмгача) ҳамда мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдордаги харажатлар “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилади.

Асос: ВМ-145-сон қарор
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 11 Dek, 23 da maqola yozgan. | 112 ko'rilgan