132 ko'rilgan
❓Чақалоқларда киндик чурраси қандай келиб чиқади?

✍ Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

✅ Киндик чурраси–қорин олд девори мушаклари пайларининг ривожланиши ва ўзаро битишидаги бузилишлари туфайли битмай қолган киндик ҳалқасидан чарви ёки ичакнинг тери остига чиқишидир. Киндик ҳалқаси, яъни чурра дарвозаси турли ўлчамларда бўлади. Айрим болаларда у 1-2 смни, бошқаларда эса 3-4 см ташкил қилади. Одатда бу ҳосилани бола тинчланганида осонлик билан бармоқларимиз орқали қорин бўшлиғига тушириш имконияти мавжуд.

✅ Туғуруқ пайтидаги травмалар, ич келиши ва сийдик чиқаришдаги қийинчиликлар, йўтал туфайли бола безовталигининг кучайиши ҳисобига чурра ўлчами катталашиб боради. Бу эса мавжуд клиник белгилар янада чуқурлашишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Эслатма: Агар болада қисилган чурра белгилари яъни чурра қорин бўшлиғига тўғриланмаса, қусиш, метеоризм, қаттиқ йиғлаш кузатилса, зудлик болани шифокор кўригига олиб бориш зарур!
Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 132 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 30 Mart da maqola yozgan. | 166 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 21 Noy, 23 da maqola yozgan. | 161 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Turli maslahatlar bo'limida 22 Fev da maqola yozgan. | 210 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 136 ko'rilgan