135 ko'rilgan
Ота-оналар ҳомийлик асосида мактаб синфхоналарига камера ўрнатиши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4259-савол:

Ассалому алейкум, ота оналар спонсорлигида, мактабда, синф хонасига кузатив камера куйилиши конунийми ва уни урнатиш тартибини ёзиб берсангиз.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ ота-оналарнинг мактабдаги синф хоналарга камера ўрнатиши ва уларни назорат қилиши бу таълим жараёнига аралашиш ҳисобланади.

 

❌ Бунда ушбу қоиданинг 11-бандига кўра ўқувчининг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакиллари таълим муассасасидаги дарс жараёнига аралашиши мумкин эмас.

Бундай ҳаракат эса Маъмурий жавогарлик тўғрисдаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача;

 мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❌ Шунга кўра, ота-оналарнинг ҳомийлик асосида маткабга камера ўрнатиши мумкин эмас.

 

❗️Мактаб ҳудудига камера Хавфсиз Мактаб дастури асосида мактаб ва вазирлик маблағлари ҳисобидан ўрнатиши мумкин. Лекин бунда ҳам камера ёзувлари жамоатчиликка ошкор қилиниши мумкин эмас.
Bu mavzu Ta'lim bo'limida 28 Noy, 23 da maqola yozgan. | 135 ko'rilgan