97 ko'rilgan
⁉️ Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома қаердан ва қачон олинади?

     Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Ушбу гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

     ⁉️ Меросни рад этса бўладими?

     Меросхўр мерос очилган кундан эътиборан исталган вақтда меросдан воз кечишга ҳақли. Бунда мерос очилган жойдаги нотариусга ариза берилади. Меросхўр меросдан воз кечганида кимнинг фойдасига меросдан воз кечаётганини кўрсатишга ҳақли.

     Шуни ёддан чиқармаслик керакки, меросдан воз кечгандан кейин фикридан қайтиб қолса, уни қайтариб олиб бўлмайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 27 Noy, 23 da maqola yozgan. | 97 ko'rilgan