132 ko'rilgan
❕Сартарошхона ва Гўзаллик салонхоналарида хушёр бўлинг!

Хозирда, долзарб мавзуга айланган юқумли касалликлар хақида биласизми? Булар, СПИД(ВИЧ) ва Гепатит С. СПИД хақида кўпчилик билса керак. Гепатит С эса, вирус табиатли касаллик бўлиб, вақтида даволанмаса "Жигар цирроз" касаллигини, келтириб чиқариши мумкин. Бу икки касалликни хам даволаш жуда қийин бўлганлиги сабабли, инсон умрини бир неча йилга қисқартириши мумкин. Бу касалликлар "қондан-қонга" контакт орқали юқади.

Хўш, сартарошхона ва салонхоналарни нима аълоқаси бор? Алоқаси шунда-ки, кўп жойларда сочни ва соқолларни(эркакларда)"лезвие" билан олаётганда ва аёлларни "татуаж" ва шунга ўхшаш амалиётлар қилишаётганида, "бир марталик" инструментдан фойдаланишмайди( хамма хам эмас айримлари) ва натижада, касалликни юқтириб қўйишга сабабчи бўлиб қолишади...

Биз, бу касб эгаларини асло ёмонламоқчи эмасмиз, шунчаки ўз ишларини, профессионал даражада қилишларини сўраб қоламиз.

Қўшимча сифатида айтмоқчимизки, бу касалликлар "Стоматолог" хузурида ва жинсий алоқадан сўнг хам юқиб қолиш эхтимоли бор. Шу сабабдан, тўғри ва халол бўлиб юришга харакат қилинг, азизлар!
Bu mavzu Style va go`zallik bo'limida 22 Noy, 23 da maqola yozgan. | 132 ko'rilgan

O'xshash maqolalar bilan tanishing

Zafar_ uz Bu mavzu Style va go`zallik bo'limida 29 Iyun, 18 da maqola yozgan. | 506 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 06 Dek, 23 da maqola yozgan. | 127 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Style va go`zallik bo'limida 05 Fev da maqola yozgan. | 340 ko'rilgan
SHoira Gaybullaeva Bu mavzu Style va go`zallik bo'limida 02 Dek, 23 da maqola yozgan. | 211 ko'rilgan