121 ko'rilgan
Миб ходими мурожаатларни пайсалга солиб, муаммоларни ҳал қилмаса кимга мурожаат қилиш керак?

@Yurist_Xizmati 4247-савол:

Assalomu alaykum! Agar aliment undiriv boʻyicha Mib hodimi mening murojatimni paysalga solib muamoyimni hal qilib bermasa kimga murojat qilsam boʻladi Mib hodimini bu harakatini kim nozarat qiloladi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ.

‍♂ Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини ундай қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.

❗️Агар ходим бу мажбуриятини бажармагаётган бўлса, унда сиз туман прокуратурасига мурожаат қилишингиз мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 21 Noy, 23 da maqola yozgan. | 121 ko'rilgan