255 ko'rilgan
❗️ВОЯГА ЕТМАГАН БОЛАНИ ҲОРИЖГА ОЛИБ ЧИҚИШ ВАҚТИДА ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ОТА-ОНАДАН БИРИНИНГ РОЗИЛИГИ ТАЛАБ ЭТИЛМАЙДИ ?

⚡️САВОЛ;

Мен оилам билан ажралишганман. Яқин вақт ичида мен фарзандимни бошқа давлатга ўзим билан бирга олиб чиқиб кетмоқчи эдим лекин, эрим болани олиб кетишимга қаршилик қилмоқда. Шу сабабли мен фарзандимга четга чиқиш биометрик паспортини ололмаяпман. Қонун томонлама ўзи қандай ҳолатда мен болани отасининг розилигисиз четга олиб кетишим мумкин ?

⚡️ЖАВОБ;

Президентнинг 2018 йилдаги ПҚ-4029-сон қарорига илова қилиб келтирилган Низомга асосан, Ўзбекистон Республикасининг вояга етмаган фуқаросига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш чоғида қуйидаги ҳолатларда ота-онадан бирининг (Сизни ҳолатингизда собиқ турмуш ўртоғингизни) розилиги талаб қилинмайди:

➖1) ота-онанинг бири вафот этганда;

➖2) боқувчиси ёлғиз она бўлган ҳолларда;

➖3) боланинг ота-онасидан бири хориж фуқароси бўлганида;

➖ 4) ота-онадан бири суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган, бедарак йўқолган деб топилган ёхуд муомалага лаёқатсиз деб топилганида;

➖5) ота-онадан бирининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги доимий яшаш жойи бўйича рўйхати хорижга доимий яшашга кетганлиги муносабати билан бекор қилинганида.

✏️ Юқорида санаб ўтилган ҳолатлардан бири Сизнинг ҳолтингизга тўғри келса фарзандингизни собиқ турмуш ўртоғингизни розилигисиз четга олиб кетишингиз мумкин бўлади. Ҳозир у билан бирга яшамаётганлигингиз, никоҳдан қонуний тартибда ажралганлигингиз, у ҳозирда бошқа оила қуриб яшаб юрганлиги ва ҳоказо сабаблар болани унинг розилигисиз четга олиб кетишингизга асос бўлмайди.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan. | 255 ko'rilgan