197 ko'rilgan


Шаърий никоҳда бўлган аёл турмуш ўртоғидан уй-жой талаб қилиши мумкинми ?

САВОЛ;

Турмуш ўртоғим билан шаърий никоҳ асосида 4 йил яшадим ва ажралишдик. Ўртада фарзадлар мавжуд эмас. Никоҳ гувохномасиз хам турмуш ўртоғимнинг мол-мулкига давогарлик қилишим ёки ўзим учун алоҳида уй олиб беришини талаб қилишим мумкинми ?

ЖАВОБ;

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасида диний расм-русмлар билан тузилган никох ҳуқуқий хисобланмаслиги белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда қонуний никоҳ асосида оила қурмаганлигингиз  сабабли Сиз унинг мол-мулкига давогарлик қила олмайсиз.

 Нафақат шаърий никоҳда, қонуний никоҳда бўлганлар хам хам қонуний никоҳи давомида эр-хотин биргаликда мол-мулк сотиб олмаган бўлса улар бир-биридан нимадир талаб қилолмайди.

Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan.
14 Noy, 23 ko'rsatish | 197 ko'rilgan