173 ko'rilgan
❗️АЛИМЕНТ ТЎЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ СУДНИНГ ҚАРОРИНИ БАЖАРМАГАН ШАХСЛАР ОТА-ОНАЛИК ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛИНИШИ МУМКИН!

⚡️САВОЛ;

Собиқ турмуш ўртоғим 5 йилдан буён 2 нафар вояга етмаган фарзандимга алимент тўламай келмоқда. У шу сабаб билан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;

 Оила кодексининг 116-моддасида, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар мазкур кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкинлиги белгиланган.

✏️ Бунда болалар отада бўлса алимент тўлаш тўғрисидаги суд қарорини бажармаётган она оналик ҳуқуқидан, агар болалар онада бўлса алимент тўлашдан бош тортаётган ота оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 13 Noy, 23 da maqola yozgan. | 173 ko'rilgan