104 ko'rilgan
⚡️⚡️Ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланади

      ❓ Савол: Агар ходим бир ҳафталик малака оширишга жўнатилса, унинг иш ҳақи сақланадими?

     ✅ Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 25-сонли "Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги қарор низомига кўра, ихтисослаштирилган таълим ташкилотларига ишдан ажралган ҳолда малака оширишга юборилган тингловчиларнинг ўқиши даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади, уларнинг ўқув юкламалари эса бошқа педагог ходимлар ўртасида тақсимланади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 10 Noy, 23 da maqola yozgan. | 104 ko'rilgan