95 ko'rilgan
Ички ишлар ходими жисмоний куч ишлатиши мумкинми?

     Ҳа, мумкин, фақат чекланган ҳолатларда.

     Ички ишлар ходими куч ишлатмасдан ўз мажбуриятларини бажарилишини таъминлай олмаса, қуйидаги ҳолларда жисмоний куч ишлатиш, курашнинг жанг усулларини қўллаш мумкин:

     жиноятларга ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш учун;

     жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганларни энг яқиндаги ички ишлар органига ёхуд ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга олиб бориш ва бу шахсларни ушлаб туриш учун;

     ички ишлар ходимининг қонуний талабларига қаршилик кўрсатилишини бартараф этиш учун.

     Кимларга нисбатан куч ишлатиш мумкин эмас?

     Қуйидаги шахсларга куч ишлатиш мумкин эмас:

     – ҳомиладорлиги сезилиб турган аёлларга;

     – ногиронлик белгилари кўриниб турган шахсларга;

     – ёши аниқ кўриниб турган ёки маълум бўлган вояга етмаганларга.

     Агар мазкур шахслар қурол билан қаршилик кўрсатса ва бу фуқароларнинг ёхуд ички ишлар ходимининг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид этиб, ҳужум қилса, уларга ҳам куч ишлатилади.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 08 Noy, 23 da maqola yozgan. | 95 ko'rilgan